Шуҳратбек Абдураҳмонов «Gold Grown Pharma»га оқ йўл тилади

Акбаржон Назаров, «Андижоннома» газетаси

294

 

Андижонда замонавий корхоналар сафи тобора кенгаймоқда. Улардан бири Олтинкўл туманидаги Жалабек қишлоғида иш бошлаган «Gold Grown Pharma» масъулияти чекланган жамиятидир.

Тадбиркор Нодирахон Аҳмадалиева ташаббуси билан ташкил этилган янги корхонанинг очилиш маросимида вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Шуҳратбек Абдураҳмонов сўзга чиқиб, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамма вақт долзарб эканини, тиббиёт соҳасидаги исло­ҳотлар ва бу борада тадбиркорларнинг янги ташаббуслари ниҳоятда муҳим эканини таъкидлади.

Қисқа муддатда барпо этилган янги объект ва унинг замонавий асбоб-ускуналари учун 16 миллиард сўм маблағ сарфланди. Шундан 8 миллиарди банк кредитидир.

Мутахассисларнинг фикрича, корхонада соатига 4.5 минг жуфт тиббиёт қўлқопи тайёрланади. Бу эса йилига 24 миллион жуфт маҳсулот мижозларга етказиб берилади, деганидир. Иқтисодиёт кўзи билан қараганда эса ортиқча харажат тежалиб, келгусида ҳар йили 1 миллион 200 минг АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулот экспорт ҳам қилинади.