РАВШАН ЭРМАТОВГА 85 МИНГ 200 ЕВРО МИҚДОРИДА «ИШ ҲАҚИ» ТЎЛАНДИ

271

ФИФА сайтининг хабар беришича, «ЖЧ-2018» нинг ке­йинги ўйинларида ишлайдиган ҳакамлар номи эълон қилинди.

Унга кўра, мундиалда 17 нафар ҳакам ўз ишини давом эттиради. Афсуски ўзбекистонлик Равшан Эрматов бу рўйҳатга киритилмади. Шундай бўлса-да миллионлаб мухлис ва мутахассислар эътиборини қозонган Р.Эрматов фаолияти нуфузли ҳакамлар томонидан юқори баҳоланганини ва унинг бригадасига 85 минг 200 евро миқдорида «иш ҳақи» тўланганини айтиш жоиз. Хабарингиз бор, Эрматов бригадаси Аргентина – Хорватия (0:3) ва Испания – Марокаш (2:2) учрашувларида ҳакамлик қилди.

Қайд этиш жоизки, Жаҳон чемпионатларида 11та ўйинда бош ҳакамлик қилган Равшан Эрматов ҳозирда «ЖЧ» да энг кўп иштирок этган ҳакам сифатида мутлоқ рекордчи бўлиб турибди.