ПРЕЗИДЕНТ АЛИШЕР УСМОНОВНИ МЕДАЛ БИЛАН ТАҚДИРЛАДИ

146

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин «USM Holdings» компанияси асосчиси Алишер Усмоновни Рус география жамиятининг “Константин” медали билан тақдирлади.

Кремль расмий сайтида маълум қилинишича, ушбу медал 1846 йили РГЖнинг биринчи раиси буюк князь Константин Николаевич томонидан таъсис этилган бўлиб, жамиятнинг энг олий мукофоти ҳисобланади. Шу ўринда ушбу жамият 1845 йили император Николай I томонидан ташкил этилганини, шундан бери ушбу мукофот география фани ва жамият ривожига улкан ҳисса қўшган кишиларга берилишини таъкидлаш лозим.

Маълумки, бундан аввалроқ жаҳон оммавий ахборот воситаларида ватандошимиз Алишер Усмоновнинг россиялик энг бадавлат тадбиркорлар рўйхатида 9 ўринни эгаллаб тургани эълон қилинган эди.