ЎЗБЕКИСТОНДА ҚУРИЛАДИГАН АТОМ ЭЛЕКТРОСТАНЦИЯСИ ЭКОЛОГИК ЖИҲАТДАН ХАВФСИЗДИР

62

Яъни юртдошларимиз атомни вайрон қилувчи куч, деб тушунишади. Шундай фикр юритувчилар дунёқараши ва фикрлашини ўзгартиришимиз, уларда энергия манбаларига тўғри муносабат уйғотишимиз керак. Айни пайтда дунёда йилига 12 миллиард тонна нефт эквивалентига тенг бўлган энергия истеъмол қилинади. Бу ўрта ҳисобда ҳар бир одам 2 тонна нефтдан ҳосил бўладиган энергия истеъмол қилишини англатади. Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, шу кетишда дунёдаги нефть-газ захиралари 40-60 йилда тамом бўлади. Кўмир захиралари эса 100-115 йилга етиши башорат қилиняпти.

Мамлакатимизда ушбу лойиҳага дабдурустдан киришилгани йўқ, албатта. Бир гуруҳ депутатлар, мутахассислар Атом электр станциялари фаолиятини ўрганиш учун хорижий мамлакатларда ҳам бўлдилар. Жумладан, Россиянинг Нововоронеж шаҳрида, Венгрияда, Япониядаги Фукусима атом электр станцияларида бўлиб, ҳамма жараёнларни ўз кўзимиз билан кўрганимиздан кейин АЭСнинг энергетик ва экологик жиҳатдан безарар технология эканига иқрор бўлдик.

АЭСдан фойдаланиш атмосферага карбонат ангидрид, ис гази, азот оксидлари ва олтингугурт ажралиб чиқишини истисно қилади. Ўртача қувватдаги ИЭС ҳар йили 20 миллион тоннадан ортиқ карбонат ангидрид гази, 2 миллион тоннагача кул, жумладан, деярли назорат қилиб бўлмайдиган учар кул каби
атроф-муҳит учун ўта зарарли чиқиндиларни ажратиб чиқаради. Бундай қувватдаги АЭСдан фойдаланганда эса 50 тоннагача радиоактив чиқинди пайдо бўлади, улар тўлиқ назорат остига олинади.
ИЭСдан чиқадиган радиоактив моддалар АЭСдан чиқадиган радиоактив моддаларга нисбатан 10-11
баравар кўп. АЭСдаги мазкур чиқиндилар, асосан, кам яшайдиган радиоактив инерт газлар ҳисобидан
бўлса, ИЭСдан ажралиб чиқадиган чиқиндилар узоқ яшовчи радиоактив, юқори даражада заҳарли оғир
металлардан ташкил топади.

Тўғри, АЭС қурилиши билан Ўзбекистон энергетика масаласидаги муаммолардан буткул фориғ бўлмайди. Олдимизда келажак ёқилғиси ҳисобланган қайта тикланувчи энергия ресурсларини чуқур ўзлаштириш, бу борада илмий тадқиқотларни кучайтириш сингари муҳим вазифа турибди.

Бугунги кунда Ўзбекистонда электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқаришда бирламчи ёқилғи
сифатида асосан табиий газ ва бошқа анъанавий углеводород ёқилғи турларидан фойдаланилади.
Лекин, қайта тикланувчи энергия манбаларининг (қуёш, шамол ва биогаз энергияси) юқори имкониятларидан амалда кам фойдаланилмоқда.