АҚШ ЎЗ ҲАРАКАТЛАРИ БИЛАН ДАВЛАТЛАРНИ ЭРОН БИЛАН АЛОҚАНИ УЗИШГА МАЖБУРЛАМОҚЧИМИ?

207

Москва Вашингтонни Эрон ядровий дастурига оид халқаро келишув бўйича нуқтаи назарини қайта кўриб чиқишга чақиради, акс ҳолда бор масъулият ва жавобгарлик АҚШ зиммасига юкланади, деди Россиянинг Венадаги халқаро ташкилотлар бўйича доимий вакили Михаил Ульянов.
Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий сайти маълумотига қараганда, Ульянов МАГАТЭ бошқарув кенгаши сессиясида қатнашган. Унингча, АҚШ ўз ҳаракатлари билан бошқа давлатларни Эрон билан алоқани узишга мажбур қилмоқчи.