«КАФОЛАТ»БИРИНЧИМИ?

Миллий матбуот марказида «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ да инновациялар ва янги суғурта хизматларининг амалиётга жорий этилиши ва компания ходимлари салоҳиятини янада ошириш чора-тадбирлари» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

88

Компания бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Равшан Нарзуллаев кириш сўзи билан очган тадбирда миллий суғурта бозоридаги реал ҳолат, бу жараёнда инновациялар ҳамда янги суғурта хизматларининг тизимли тарзда амалиётга жорий этилиши юзасидан қисқача ахборот берилди. Сўнгра Инновациялар ва қалтисликларни бошқариш департаменти раҳбари Вали Махамаджонов «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJда инновациялар ва янги суғурта хизматларининг амалиётга жорий этилиши борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан аторофлича маълумот берди.

САИДОЛИМ НАСРЕТДИНОВ
САИДОЛИМ НАСРЕТДИНОВ

Таъкидланишича, айни пайтда компания ўз мижозларига 100 дан ортиқ мажбурий ва ихтиёрий суғурта хизматларини таклиф этмоқда. Филиаллар тармоғининг кенглиги бўйича биринчи ўринни эгаллаган компаниянинг республика миқёсида 15 та филиали, 60 та бўлими ҳамда 144 та суғурта марказлари (умумий ҳисобда 219 та) бўлиб, улар мижозлар манфаатини доимо биринчи ўринга қўйган ҳолда фаолият олиб бормоқдалар.

Мижозларнинг талаб ва истаклари асосида «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» томонидан 2019 йилнинг биринчи ярмида: Йўловчиларни бахтсиз ҳодисалардан суғурта қилиш; Онкологик касалликлардан суғурта қилиш; Юк ташувчилар жавобгарлигини ихтиёрий суғурта қилиш каби 3 та янги суғурта хизмати ишлаб чиқилиб, амалиётга тадбиқ этилди.

Тадбирда Президентимизнинг 2018 йил 5 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига транспортда чиқиш вақтида хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3584-сонли Қарори билан «Кафолат суғурта компанияси» «Ўзагросуғурта» АЖ билан ҳамкорликда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳузурида ташкил этилган темир йўл ва авиачипталар сотишга ихтисослаштирилган 14 та махсус кассаларда суғурта хизматларини кўрсатиш жойлари ташкил этилгани таъкидланди.

Мазкур қарор ижросини таъминлашда «Ўзагросуғурта» АЖ билан ҳамкорликда 2019 йилнинг 6 ойи мобайнида 17 460 та суғура полислари сотилиб, 1,3 трлн. сўм суғурта жавобгарлиги олинган.
«Ҳар бир оила-тадбиркор» дастури асосида эса «Кредитларни суғурталаш» суғурта тури бўйича 1 740 та суғурта полислари сотилиб, 35,4 млрд. сўмлик жавобгарлик олинди.

Журналистларга шунингдек, суғурта бозоридаги кучли рақобат шароитида мижозларга сифатли ва тезкор хизмат кўрсатиш «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ нинг устувор вазифаларидан экани тўғрисида ҳам атрофлича маълумотлар берилди.

Шу ўринда 2019 йил 6 ойда компания томонидан 440698 та суғурта шартномаси имзоланиб, 82,3 млрд. сўм суғурта мукофотлари жамлангани қайд этилди. Тадбирда 1 июль холатига кўра, юзага келган суғурта ҳодисалари бўйича 4076 та даъво аризаси келиб тушгани ва амалга оширилган суғурта тўловлари ҳажми эса14,4 млрд. сўмни ташкил этгани ҳам айтилди.
Тадбир якунида «KAFOLAT sug`urta kompaniyasi» AJ суғурта шартномалари бўйича ўз мижозлари олдидаги мажбуриятларини ўз вақтида ва сифатли бажаришга масъулият билан қараб, хар томонлама манфаатли, сифатли хизмат кўрсатишда давом этажаги қайд этилди.

Аслиддин АННАЕВ