ЎТТИЗ ДАҚИҚАДА МАШИНАЛИ БЎЛАСИЗ. АГАР…

71

Шахсан ўзим биринчи янги машинамни 2013 йили сотиб олганман. Янги машина олиш ниятим йўқ эди, ўшанда. Шаҳримиздаги автосалонлардан бирига “рre­owned” (ҳайдалган) машиналар нархини билгани боргандим. Қарасам, айрим маркадаги машиналарга 0 фоизли, беш йилга мўлжалланган кредитлар бор экан. Шундан кейин оламан, дедим ва ярим соатда салондан “Toyota Corolla” машинасини ҳайдаб чиқиб кетдим. Бошланғич тўлов сифатида адашмасам, тўрт минг доллар тўлаган эдим. Лекин 1­2 минг тўлаб олсам ҳам бўларди. Аммо шуни унутмаслик керакки, АҚШда кредитга машина олишни истасангиз, аввало, кредит тарихингиз текширилишини ёдда тутинг. Нафақат автосалонда, исталган жойда кредит олишда айнан ана шу жараёндан ўтасиз. Илгариги қарзларингиз вақтида тўланганми, йўқми, обдон текширилади. Яъни сизга ва кредитларингизга оид барча ахборотлар марказий маълумотлар базасига киритилган (бу иш билан 2­3 та компания шуғулланади) бўлади.

Ўҳшаш мақолалар


Молиявий тарихингизга қараб, Сизга 300 дан (энг ёмони) 850 гача (энг яхшиси) балл берилади. 700 дан юқориси одатда, яхши баҳо ҳисобланади ва машина, уй­жойларни шу балл билан бемалол имтиёзли тарзда кредитга олишингизга йўл очиб беради. Баллингиз қанча юқори бўлса, кредит фоизи ҳам шунча паст бўлади. Агар кредит баҳоингиз етарли даражада бўлса, сиз кредит шартномаси ва машинага алоқадор ҳужжатларга имзо чекасиз. Бунга узоғи билан ярим соат вақтингиз кетади. АҚШда 12 мингдан бошлаб бир неча миллион долларгача бўлган машиналар бор. Бошқача айтганда, ҳамёнингизга қараб савдо қилаверасиз. Салонларда расман текширувдан ўтказилган, километри кам, аввал ҳайдалган (pre­owned), лекин кафолатга эга машиналар ҳам сотилади. Уларни 3­4 мингга, бозорда эса (одатда онлайн сайтларда), 1­2 минг долларга ҳам сотиб олиш мумкин.

Беҳзод МАМАДИЕВ, “Буюк келажак” эксперти