ҲАММА ПАСТГА

83

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари раҳбарлари, Бош вазир ва унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарлари иштирок этди. Йиғилишда макро иқтисодий барқарор ликни таъминлаш, ёқилғи­энергетика, қайта ишлаш саноати ва агросаноат тармоқларини модернизация қилиш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-­қувватлаш, ижтимоий соҳаларни яхшилаш, аҳоли фаровонлигини ошириш бўйича кўрилаётган чора­тадбирлар натижалари чуқур таҳлил қилинди. Бундан буён Вазирлар Маҳкамаси комплекслари раҳбарлари, вазирлар, қўмиталар ва хўжалик бирлашмалари раислари ўз иш услубини тубдан ўзгартириб, кўпроқ ҳудудларга, олис қишлоқларга бориб, пастдаги муаммоларни аниқлаш ва ҳал этишда ҳокимликлар, тадбиркорлар ва жойлардаги раҳбарларга амалий ёрдам бериши зарурлиги таъкидланди.

Бунда ҳар бир комплекс раҳбари ўзининг вазирлари билан бирга ҳар чоракда вилоятларга бориб, тегишли соҳаларда мавжуд муаммоларни ҳал этиши ва натижалари бўйича вилоят халқ депутатлари кенгаши ва фаоллари олдида ҳисобот бериши керак. Худди шундай, вилоятлар ҳокимлари Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари раҳбарлари, Бош вазир ва унинг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарлари иштирок этди. Йиғилишда макро иқтисодий барқарор ликни таъминлаш, ёқилғи­энергетика, қайта ишлаш саноати ва агросаноат тармоқларини модернизация қилиш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб­қувватлаш, ижтимоий соҳаларни яхшилаш, аҳоли фаровонлигини ошириш бўйича кўрилаётган чора-­тадбирлар натижалари чуқур таҳлил қилинди. Бундан буён Вазирлар Маҳкамаси комплекслари раҳбарлари, вазирлар, қўмиталар ва хўжалик бирлашмалари раислари ўз иш услубини тубдан ўзгартириб, кўпроқ ҳудудларга, олис қишлоқларга бориб, пастдаги муаммоларни аниқлаш ҳам ўз ўринбосарлари ва вилоят бошқармалари раҳбарлари билан бирга ҳар чоракда туманларга бориб, муаммоларни ҳал қилиб, туман халқ депутатлари кенгаши ва фаоллар олдида ҳисобот беради. Олий Мажлис палаталари ва Вазирлар Маҳкамасига раҳбар ва ҳокимларнинг пастга тушиб ишлаши ва ҳисобот бериши бўйича янги тизимни амалда жорий қилиш масъулияти юкланди. Йиғилишда макро-иқтисодиёт, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими ва хусусий тадбиркорлик масалалари муҳокама қилинди. Жорий йилнинг биринчи ярмида мамлакат ялпи ички маҳсулоти 5,8 фоиз, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 6,9 фоиз ўсгани қайд этилди. Маҳаллий бюджетлар ихтиёрида 2,6 триллион сўмдан зиёд ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,5 баробар кўп маблағ қолдирилди. Бюджет даромадлари қарийб 51 триллион сўм ёки прогнозга нисбатан 109 фоизни ташкил этди. Йиғилишда давлат бюджетининг даромадлари ва харажатлари мутаносиб бўлишини таъминлаш, маҳаллий бюджетларга қўшимча тушум резервларини топиш ва сафарбар қилиш бўйича кўрсатма
берилди. Банк тизимини тубдан ислоҳ қилиш, замонавий банк хизматларини жорий этиш ва уларнинг сифатини ошириш зарурлиги таъкидланди. Давлатимиз раҳбари нархлар кескин ошиб кетишининг олдини олиш масаласига алоҳида эътибор қаратди. Дастлабки 6 ойда инфляция 5,6 фоизни ташкил қилиб, прогноз кўрсаткичларидан ошмаган. Лекин таърифлар ва нархлар босқичма-­босқич бозор механизмларига ўтаётгани боис, мутасаддиларга инфляция ўсишининг олдини олиш бўйича зарур чоралар кўриш вазифалари топширилди.

Маълумки, август ойи бошида ўтказилган йиғилишда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш масаласи атрофлича муҳокама қилиниб, бу борада янги тизим жорий этиш белгиланган эди. Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузурида Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ташкил этилиб, унга Тадбиркорликни қўллаб­қувватлаш жамғармаси, тижорат банклари ва суғурта компаниялари бириктирилди. Йиғилишда ушбу янги тизимни жойларда жорий этиш орқали аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш, уларнинг бандлиги ва даромадини ошириш зарурлиги таъкидланди. Саноатнинг иқтисодиётдаги ўрнини ошириш масаласига ҳам тўхталиб ўтилди. – Охирги бир йилда ялпи ички маҳсулот таркибида саноат улуши 26 фоиздан 30 фоизга етган бўлса­да, бу биз бошлаган ислоҳотлар кўламига нисбатан ҳали етарли эмас, – деди Шавкат Мирзиёев. Жорий йил охирига қадар Навоий кон­металлургия комбинатида 25 та, «Ўзэлтехсаноат»да 18 та, «Ўзавтосаноат»да 7 та, Олмалиқ кон­металлургия комбинатида 5 та инвестиция лойиҳаси бўйича янги қувватлар ишга туширилишини жадаллаштиришга доир тавсиялар берилди. Қарийб 100 турдаги кундалик истеъмол товарларини саноат кооперацияси орқали ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, корхоналар билан манзилли ишлаб, уларнинг қувватини оширишга кўмаклашиш зарурлиги таъкидланди. Мамлакатимизда «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» деб эълон қилинган жорий йилда сармоялар, аввало, тўғридан­тўғри хорижий инвестициялар жалб этиш ва ўзлаштириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Биринчи ярим йилликда қарийб 86 триллион сўм, яъни ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,6 баробар кўп инвестициялар ўзлаштирилгани бунга яққол мисолдир. Шунингдек, тўғридан ­тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилиши 2,7 баробар, халқаро молия институтлари маблағлари жалб этилиши 3,7 баробар ўсган. Алоҳида таъкидлаш жоизки, мамлакатимиз тарихида биринчи марта инвестициянинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 38 фоиздан ошди. Олдинги йилларда бу кўрсаткич 25 фоизга ҳам етмасди. 12 август куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида инвестициялар ва экспорт ҳажмини кўпайтириш юзасидан белгилаб берилган вазифаларни ўз муддатида ва сифатли бажарилишини таъминлаш зарурлиги яна бир бор қайд этилди. Ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш бўйича тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ушбу тармоқда ягона давлат сиёсатини олиб борувчи Энергетика вазирлиги ташкил қилинди. Йиғилишда бу соҳани изчил ривожлантириш, тобора ўсиб бораётган ички эҳтиёжни қондириш учун хомашё базасини мунтазам кенгайтириб бориш кераклиги қайд этилди.

Электр энергияси ишлаб чиқариш ва етказиб беришда йўқотишларни камайтириш, энергия ресурслари учун ҳисоб­китоблар тизимини тартибга солиш, дебитор қарздорликни қисқартириш бўйича аниқ топшириқлар берилди. Кимё саноатида янги маҳсулотлар ишлаб чиқара диган 4 та корхонани йил якунигача фойдаланишга топшириш, 31 та инвестиция лойиҳаси бўйича ишларни тезлаштириш муҳимлиги таъкидланди. Автомобилсозлик, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, электротехника саноатини янада ривожлантириш, бутловчи қисмларни маҳаллийлаштириб, маҳсулот таннархини пасайтириш, ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини ошириш бўйича қўшимча вазифалар белгилаб берилди. Шундан сўнг ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва коммуникациялар инфратузилмасини яхшилаш масалалари кўриб чиқилди. Ҳисобот даврида уйжойлар, йўл­логистика ва ижтимоий инфратузилма объектлари қуриш бўйича кўплаб ишлар амалга оширилди. Хусусан, «Обод қишлоқ» дастури доирасида 159 тумандаги 478 та қишлоқ янгича қиёфа касб этди, уларга ичимлик суви, газ ва электр тармоқлари тортилди. Шунингдек, 3,6 минг километр автомобиль йўлларида қурилиш­таъмирлаш ишлари бажарилди. Бу борадаги ишларни давом эттириб, аҳолининг уй­жойга бўлган эҳтиёжини қондириш, ижтимоий шароитларни яхшилаш масалаларига яна бир бор эътибор қаратилди. Йил якунига қадар 10 мингта уй­жой ва 111 та кўп қаватли уйни қуриб бит казиш, 1 минг 200 километр ичимлик ва оқова сув тармоқларини қуриш ва реконс трукция қилиш, уларнинг сифати ва нархларини алоҳида назоратга олиш зарурлиги таъкидланди. Транспортда йўловчи ва юк ташиш сифатини ошириш масаласи муҳокама қилинар экан, мутасаддиларга 10 минг километрлик республика ва маҳаллий аҳамиятга эга йўлларни қуриш ва таъмирлаш, халқаро юк ташишларга ихтисослашган транспортлогистика қўшма корхоналарини тузиш, Бухоро, Қарши, Нукус ва Термиз халқаро аэропортларини «очиқ осмон» режимига ўтказиш, «Навоий қуруқлик порти»ни ташкил этиш бўйича топшириқ берилди. Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, шаҳарсозлик нормалари ва лойиҳалаштириш жараёнларини такомиллаштириш, атроф­муҳитни муҳофаза қилиш юзасидан ҳам вазифалар белгиланди. Йиғилишда аграр соҳа ва озиқ-овқат саноатини ривожлантириш борасидаги натижалар ҳам таҳлил қилинди. Кейинги уч йилда бу соҳаларни барқарор ривожлантириш, маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича кўплаб қарор ва дастурлар қабул қилинди. Фермерлар манфаатдорлиги ва даромадларини оширишга қаратилган иқтисодий механизмлар жорий этилди. Бугунги кунда истеъмол маҳсулотларининг 70 фоизи иқтисодиётнинг ушбу тармоғида яратилмоқда. 180 дан зиёд турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 80 та мамлакатга экс
порт қилиниб, экспортдан тушаётган жами даромаднинг 20­25 фоизини таъминламоқда. Иқтисодий фаол аҳолининг 27 фоизи ушбу соҳада банд. Ҳозиргача 94 туманда 76 та пахта­тўқимачилик кластери ташкил этилган. Бу йилги ғалла ҳосили 7 миллион тоннадан ортди. 15 минг гектар интенсив боғ ва 11 минг гектар токзор барпо этилди.

Йиғилишда бу борадаги ишларни изчил давом эттириш, куз ойларида қўшимча сабзавотлар экиш, туманлар табиий иқлим шароитидан келиб чиқиб, ҳосилдорликни ошириш чора­тадбирлари ҳам белгиланди. Маҳсулотни йиғиш, сақлаш, қайта ишлаш, қадоқлаш ва экспорт қилиш бўйича инфратузилмани ривожлантириш масаласи кўрилар экан, жорий йил охиригача қуввати 150 минг тонна бўлган 12 та логистика маркази ва сиғими 143 минг тонна бўлган 224 та музлаткичли омборхонани ишга тушириш зарурлиги қайд этилди. Ғаллачилик кластерлари, чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик комплекслари ташкил этиш, сувни тежовчи технологияларни кенг жорий қилиш бўйича ҳам аниқ чора­тадбирлар белгиланди. Ижтимоий соҳаларни ривожлантириш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди. Мамлакатимизда таълим, соғлиқни сақлаш, туризм, спорт ва илм­фан соҳалари, хотин­қизлар ва ёшлар масалаларига алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Жумладан, халқ таълими, соғлиқни сақлаш соҳаларини узоқ муддатли ривож лантириш бўйича концепциялар қабул қилинди. Ижтимоий соҳа ходимларининг иш ҳақи ўртача 1,5­2 баробар оширилди. Ўтган даврда 14 та янги олий таълим даргоҳи, жумладан, 6 та маҳаллий ва 8 та хорижий олий таълим муассасаси филиали фаолия ти йўлга қўйилиб, 40 та янги таълим йўналиши ҳамда 41 та янги мутахассислик ташкил этилди. Қабул квоталари ўтган йилга нисбатан 20 фоизга кўпайтирилди. Туризм соҳасини жадал ривожлантириш бўйича кўрилган чоралар натижасида 6 ойда юртимизга 3 миллион нафардан ортиқ хорижий сайёҳ ташриф буюрди. Бу ўтган йилга нисбатан 30 фоиз кўпдир. Шунингдек, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 28 фоиз кўп туризм хизматлари экспорт қилинди. Хотин­қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш мақсадида 100 миллиард сўм ажратилди. Жорий йилнинг 6 ойи давомида ушбу маблағларнинг 41 фоизи ўзлаштирилиб, хотин-қизлар томонидан 1 минг 755 та лойиҳа амалга оширилди ва 2 минг 240 та иш ўрни яратилди. Йиғилишда ижтимоий соҳаларни янада ривожлантириш, хизматлар қамрови ва сифатини ошириш бўйича қўшимча вазифалар белгилаб берилди.

– Барча давлат идоралари ва корхоналарида тизимли ишлаш, қатъий тартибинтизом, қабул қилинган қарорларни сўзсиз бажариш, тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб­қувватлаш ва амалий ёрдам бериш ислоҳотларимизнинг натижадорлигини таъминлашда асосий омил бўлиши зарур ва шарт, – деди Президент. Муҳокама қилинган масалалар бўйича Бош вазир ва унинг ўринбосарлари, вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари, ҳудудлар раҳбарлари амалга оширилган ишлар самарадорлиги, 9 ой ва йил якуни бўйича кутилаётган натижалар, бу борадаги устувор вазифаларни бажариш юзасидан ҳисобот берди. Йиғилиш якунлари бўйича тегишли чора­-тадбирлар белгиланди.