1 000 000 000 БУ БОШЛАНИШИ ХОЛОС. АММО…

114

Вазирлик хабарига кўра, учрашув бошида Цзинь Лицюнга 2017­-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши доирасида иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг бориши тўғрисида маълумот берилди. Инфратузилмани ривожлантириш, энергетика ва солиқ кодексини ислоҳ қилиш, ОТБ ва Жаҳон банки кўмагида қитъалараро транспорт йўлакларини ривожлантириш учун «Йўлларни ривожлантириш стратегияси»ни ишлаб чиқиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Маълумот учун: Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки Осиё­Тинч океани минтақаси мамлакатларининг иқтисодий интеграциясини яхшилаш, шунингдек, молиявий ҳамкорликни ривожлантириш ва инфратузилма лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида 2014 йилда ташкил этилган халқаро молиявий институтдир. Ўзбекистон ОИИБ ташкил топганидан бери унинг аъзоси. Бугунги кунда мамлакат ва банк ўртасидаги ҳамкор ликпортфели қуйидаги йўналишларни ўз ичига олади:

Ўҳшаш мақолалар
  • инфратузилмани ривожлантириш;
  • минтақада атроф­муҳитни муҳофаза қилиш;
  • минтақавий ҳамкорлик ва интеграция;
  • молия секторини ривожлантириш.

– Ўзбекистон Марказий Осиёдаги устувор шерикларимиздан биридир ва биз ўзаро манфаатли шартлар асосида узоқ муддатли ҳамкорлик қилиш учун барча имкониятларни ишга солишга тайёрмиз. Биз инфратузилма лойиҳаларини молиялаштиришга алоҳида эътибор қаратиш ниятидамиз, шу билан бирга банкни молиялаштириши 30 йил, хусусий сектор эса 20 йил давомида ажратилади, – деди Цзинь Лицюнь. Цзинь Лицюнь лойиҳаларни молиялаштириш доирасида, шунингдек, Банкнинг ижтимоий соҳани ривожлантириш каби қуйидаги устувор йўналишларини таъкидлади: қишлоқ ҳудуд ларини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, йўлларни реконструкция қилиш, иситиш тизимларини такомиллаштириш, энергетика соҳасини ривожлантириш: йўқотишларни камайтириш учун магистраль электр тармоқларини модернизация қилиш, ва мамлакатда қуёш ва шамол энергиясини ишлаб чиқариш каби қайта тикланадиган манбалар салоҳиятини ошириш. Музокаралар чоғида томонлар қўшма лойиҳаларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилишди ва 2023 йилга қадар банкнинг устувор йўналишлари доирасида умумий қиймати 1 миллиард доллардан ортиқ бўлган бир қатор истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди. Банк ва Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва лойиҳа лар устуворлигини таъминлаш мақсадида Цзинь Лицюнь таҳлил қилиш ва шу асосда қўшма «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқишни таклиф қилди.