МБМСлар, БИРЛАШИНГ!

42

Комиссия аъзоларига юзланиб, компенсация тўлашда 1999 йил 19 августдаги «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги Қонун ва у асосда қабул қилинган 2008 йил 24 апрелдаги ПҚ-843-сон «Баҳоловчи ташкилотлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва кўрсатилаётган хизматлар сифати учун уларнинг масъулиятини ошириш тўғрисида»ги Президент Қарори ҳамда Давлат мулки қўмитасининг 2009 йил 12 октябрдаги 01/19-18/21-сонли «Ўзбекистон Республикаси Мулкни баҳолаш 10-сон миллий стандарти (МБМС) «Кўчмас мулк қийматини баҳолаш»ни тасдиқлаш ҳақида»ги Қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 18 декабрдаги 2044-сон билан рўйхатга олинган) талабларига риоя қилинаётгани билан қизиқдим.


Баҳоловчи эса ҳайрон бўлганча бир менга, бир тадбиркорларга қарайди. Шундагина унинг малакасига шубҳа уйғонди…
Хулоса шуки, бугунги кунда 15 та «Мулкни баҳолаш миллий стандарти (МБМС)» мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бири баҳолашнинг аниқ йўналишлари бўйича Адлия вазирлиги томонидан турли даврларда турлича тартиб рақами билан рўйҳатга олинган. Бугунги талаблар эса уларни бирлаштирган ҳолда умумлашган МБМСни қабул қилишни тақазо этяпти. Баҳолашнинг ана шундай ягона меъёрий ҳужжати қабул қилинмагани энг аввало, маҳаллий тадбиркорлар, қолаверса, хорижий ҳамкорларнинг ҳам юртимизга бўлган ишончига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Демак, бундан тегишли хулоса чиқаришимиз керак. Ва, тездан…

Акмал УМИРЗОҚОВ,
Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати